«102» хабарлари

3 СЕКТОР ИШЧИ ГУРУҲИ ҚЎРҒОНТЕПАДА 211 НАФАР ФУҚАРО ИШТИРОКИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ


15.05.2019   274

2019 йил 11 майкуни Қўрғонтепа тумани Янгиҳаёт МФЙда жойлашган “4-Болалар мусиқа мактабида” вилоят ИИБ 3 сектор ишчи гурухи ва Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Халқ қабулхонаси мудири томонидан фуқароларнинг мурожаатлари бўйича сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда Қўрғонтепа туманидаги 74 та МФЙ дан 211 нафар фуқаролар иштирок этди.

Мурожаат этганларнинг иш ва маиший газ баллон билан таъминлаш, кўчаларни асфальтлаш ва шағаллаш, симёғочларни янгилаш, саломатлигини тиклаш ва ногиронлик аравачалари билан таъминлаш, имтиёзли кредит ажратиш кабимуаммолари кўриб чиқилди.

Жумладан, Озод, Норбўта, Иқтисодчи МФЙ ларида яшовчи 6 нафар фуқаролар туман газ таъминоти томонидан маиший газ баллони билан таъминланди.

Тиббиёт бирлашмаси томонидан 1 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси берилди, 2 нафар фуқароларга даволаниш учун йўлланмаберилдива 7 нафар иш сўраб мурожаат қилган фуқаролар сайёр қабул давомида иш билан таъминланди.

Шунингдек, Норбўта маҳалласига шағал ётқизиш масаласи ижобий ҳал қилинди.

Сайёр кабул давомида фуқароларнинг 47 та масаласи кўриб чиқилди.Мурожаатларнинг 14 таси жойида хал этилган бўлса, 3 таси буйича тушунтириш берилди. Яна 30 та масала буйича муддат белгиланиб, йул харитаси тузилди ва ҳар бир масала буйича маъсуллар бириктирилди.

Вилоят ИИБ матбуот хизмати.