Жамият

3 НАФАР ФУҚАРОГА МАЪМУРИЙ ҚАМОҚ ЖАЗОСИ ТАЙИНЛАНДИ


10.10.2018   678

Булоқбоши ва Хўжаобод туманларида яшовчи 3 нафар фуқаро алимент тўловларини тўлашдан бўйин товлагани учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига асосан 15 кунли маъмурий қамоқ жазоси тайинланди, дея хабар бермоқда Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими.

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Андижон вилоят бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари томонидан алимент тўловчиларни ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, ишсиз алимент тўловчиларни ишга жойлаштириш, қарздорликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Яқинда Булоқбоши туманида ўтказилган навбатдаги сайёр суд мажлисида хам фарзанди учун моддий таъминот тўлашдан бўйин товлаган шахслар учун жавобгарлик масаласи кўриб чиқилди. Унда маҳалла фаоллари, алимент тўловчи шахслар ва уларнинг ота-оналари катнашдилар.

Булоқбоши туманида истиқомат қилувчи Сарвар Камалов томонидан ўз фарзанди Ойдино Камоловга белгиланган алимент пулларини тўламай келганлиги натижасида ҳосил бўлган 3 миллион 158 минг 528 сўм қарздорлик қопланмагани учун 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

- Бу масалага оддий қарардим. Тўламасам ҳам ҳеч нарса қилмайди деб ўйлардим. Энди тушундимки алимент мажбуриятларини ўз вақтида тўлашим менга ҳам, ўз фарзандимга ҳам фойда бераркан. Бугун менга тайинланган жазодан буни яхшигина тушуниб етдим, дейди Сарвар Камалов.

Хўжаобод туманида ўтказилган сайёр судда эса Бехруз Сафаров ҳамда Ахмад Жакбаровга нисбатан ҳам алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликлариниқопламаганликлари учун ҳар бирига 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Сайёр суд мажлислари давомида фуқароларга вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган жавобгарлик тўғрисида тушунчалар берилди.

Умиджон Мамарасулов.