«102» хабарлари

3 дона автомобиль аккумулятори эвазига 58 грамм «гашиш»...


16.03.2018   619

Бутун республикамизда бўлгани каби вилоятимизда хам гиёҳванд моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш жиноятларига қарши кураш чоралари кескин кучайтирилиб, кенг кўламда профилактик ишлар олиб бориляпти. Навбатдаги тезкор тадбир Вилоят ИИБ транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими ходимлари томонидан Андижон шаҳрида ўтказилди. Саҳоват махалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро У.А холис харидорга 3 дона автомобил аккумлятори эвазига 58 гр “Гашиш” гиёхванд моддасини сотаётган вақтида воқеа жойида қўлга олинди. Фуқаро У.А ўзининг бу ноқонуний хатти-ҳаракати орқали Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 273- моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган. Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ИИБ МАТБУОТ ХИЗМАТИ