ЖАМИЯТ

26 - 27 ЯНВАРЬ КУНЛАРИ ПРЕЗИДЕНТ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ РАСМИЙ ТАШРИФ БИЛАН ҚИРҒИЗИСТОНДА БЎЛАДИ


25.01.2023   1134

Хабарингиз бор, Мирзиёев 2022 йил 10 декабрь куни Қирғизистонга ташриф буюриб, Президент Садир Жапаров билан икки томонлама музокаралар ўтказилиши кўзда тутилганди , бироқ ташриф қолдирилган эди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Қирғизистон Республикасида бўлади.

Шу сабаб, ҳозирданоқ Бишкек шаҳрининг марказий кўчалари ташрифга тайёрланмоқда.

Кутилаётган ташриф юзасидан АКИпресс ахборот агентлиги фотолавҳалар эълон қилди.

Қирғизистон Республикаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекцияси матбуот хизматининг хабарига кўра, қуйидаги кўчаларда кортеждан ўтишда чекловлар қўлланилади:

- Манас аэропортидан Бишкек шаҳрига;

- Фучик кўчасидан Чуй проспектигача;

- Чуй проспекти бўйлаб Фучик кўчасидан Манас шоҳ кўчасигача;

- Манас ва Айтматов шоҳ кўчаларидан давлат қароргоҳигача;

- давлат қароргоҳидан «Ата-Бейит» ёдгорлик мажмуасигача.


Нуржаҳон ЙЎЛДОШЕВА