ЖАМИЯТ

2,5 МИЛЛИОН БИЛАН УШЛАНДИ


10.03.2020   2148

Жорий йилнинг 6 март куни Давлат хавфсизлик хизмати Шаҳрихон тумани бўлими, туман ички ишлар бўлими ва департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган фаол тадбирда Шаҳрихон тумани ер-мулк кадастри ходими Музаффар Матмусаев пора олаётганда ашёвий далил билан ушланди. У туманнинг Якка тут маҳалласида яшовчи Мадинахон Рашидовадан яшаш уйининг кадастр ҳужжатларини тайёрлаб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали тегишли қарор чиқартириб бериш эвазига 2,5 млн. сум “ишлаб олмоқчи” бўлган.

Шу йилнинг 7 март куни Департаментнинг туман бўлими томонидан М.Матмусаевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда дастлабки тергов олиб борилмоқда.