ЖАМИЯТ

23 ЙИЛДАН БУЁН ГАЗ ТАЪМИНОТИ БЎЛИМИДА МЕҲНАТ ҚИЛГАН ХОДИМ НАФАҚАГА КУЗАТИЛДИ


20.08.2020   608

Ҳар қандай корхонанинг ривожланиши жамоанинг уйғун ривожланишидан айро ҳолатда содир бўлмайди. Айниқса, бугунги кунда самарали меҳнат учун зарур бўлган шарт-шароитларни яратиш, ишчи-ходимларни доимий равишда рағбатлантириб бориш ва ижтимоий ҳимоялаш кабилар жамоа орасида самарали фаолият иш унумдорлиги ортишига хизмат қилмоқда.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалининг “Пахтаободтумангаз” газ таъминоти бўлимида 23 йилдан бери соҳада меҳнат қилган Муҳаммаджон Усмоновни нафақага кузатиш маросими бўлиб ўтди.

“-Биз ходимларни ўз имкониятларимиздан келиб чиққан ҳолда табриклаб туришни одат қилганмиз,-дейди филиал раҳбари Хайрулло Аҳмадалиев. – Бизнинг жамоада бу устозларимиздан қолган одат. Шунинг учун, мана шундай раҳбат ва мукофотлашларни тез-тез ўтказиб турамиз. Бу эса ходимлар орасида иш самарадорлигини янада ўсишига хизмат қилади.”

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати