ЖАМИЯТ

2022 ЙИЛНИНГ ИЛК КУНИДА АНДИЖОНДА 131 НАФАР ЧАҚАЛОҚ ДУНЁГА КЕЛГАН. ЭНГ КЎП ТУҒИЛИШ АНДИЖОН ШАҲРИДА ҚАЙД ЭТИЛГАН


03.01.2022   988

Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизматининг маълумотига кўра, янги – 2022 йилнинг илк кунида Андижонда 131 нафар чақалоқ дунёга келган.

Янги йилнинг илк куни, яъни 1 январь соат 00 дан 05 минут ўтганда Избоскан тумани туғруқ мажмуасида биринчи чақалоқ дунёга келди. Туманнинг Тошкечик маҳалласида яшовчи Наимахон Мирзаева ўзининг учинчи фарзандини дунёга келтирди. Н. Мирзаева оиласига туман ҳокими томонидан алоҳида совға-саломлар тақдим этилди.

Якунланган 2021 йилдa эса вилоятда 81 минг 156 нафар чақалоқ туғилган бўлиб, шундан 50 минг 487 нафарини ўғил бола, 30 минг 669 нафарини қиз болалар ташкил этди.

Энг кўп туғилиш Андижон шаҳрида қайд этилган.