Хорижда

2019 ТАРИХДАГИ ЭНГ ИССИҚ ЙИЛ БЎЛАДИМИ?


26.01.2019   1393

АҚШнинг Калифорния штатидаги мутахассислар бу йил аномал жазирамани тахмин қилишмоқда - тарихда бўлмаган иссиқ ҳаво бўлиши айтилмоқда,дейилади National Geographic маълумотида.

Иқлимшунос Саманта Стивенсоннинг таъкидига кўра, бу Тинч океани шарқида сув сатҳи температураси кескин ошиши (Эль-Ниньо феномени) билан изоҳланади. "Эль-Ниньони ҳисобга олганда, 2019 йил тарихдаги энг иссиқ йил бўлиши мумкин", — дейди у.

Бутунжаҳон метеорологик ташкилоти маълумотларига кўра, 2015-йилдан 2018 йилга қадар энг иссиқ тўрт йил кузатилган. Бу эса рекорд даражага етган карбонад ангидрид гази ишлаб чиқарилиши билан изоҳланади.

Россиялик мутахассислар жорий йилда хавфли табиат ҳодисалари сони, биринчи галда сув тошқинлари ортишини билдиришяпти.