«102» хабарлари

2018 йилнинг 1 май куни «Оzodlik radiosi» телеграмм каналларида берилган нотўғри маълумотга раддия


02.05.2018   986

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 мартдаги“2017-2019 йилларда дехкон бозорларни реконструкция қилиш ва уларнинг худудида замонавий савдо мажмуаларини қуриш Дастурини тасдиқлаш тўғрисида” ПҚ-2853-сонли, Андижон вилояти ҳокимининг 2017 йил

03 апрелдаги №173-Қ-сонли ва Андижон шаҳри ҳокимининг 2017 йил
03 майдаги №375-Қ-сонли Қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, Андижон шаҳридаги “Янги бозор” дехқон бозори худудида қурилиш ва қайта таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Андижон шаҳридаги “Янги бозор” дехқон бозорини қайта таъмирлаш ва қуриш ишлари бошланиши муносабати билан ушбу жойда фаолият кўрсатаётган барча тадбиркорлик билан шуғулланаётган шахсларнинг савдо дўконларининг бузилиши бўйича расман огохлантирилган.

2018 йилнинг 30 апрель куни соат 14.00ларда ушбу тадбиркорларга тегишли бўлган савдо дўконларининг бузилиши бўйича қайта огоҳлантириш ишлари олиб борилаётган вақтда, “Қандолат маҳсулотлари” павилльонида савдо-сотиқ билан шуғулланувчи тадбиркорлар бозор маъмурияти ходимлари олдига чиқишган. Бу ҳақда ушбу ҳудудда хизмат қилаётган вилоят ИИБ ППХваЖТСБ ППХ батальони ходимлари томонидан шаҳар Ички ишлар бошқармасига ва бозор маъмурияти томонидан шаҳри ҳокимлигига хабар берилган.

Ушбу хабарга асосан тадбиркорларда норози кайфият келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида шу заҳоти шаҳар ҳокими Д.Р.Рахматуллаев, шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Ш.Б.Парпиев, шаҳри ҳокимлиги вакиллари ҳамда бозор маъмурияти билан ҳамкорликда бозор худудида жойлашган “Нигина” савдо маркази биносида жойлашган “Ўзбегим” ошхонасида 20 нафар фаол тадбиркорлар ва павилльонда савдо қилувчи сотувчилар билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
27 мартдаги “Деҳқон бозорининг мамлакат иқтисодиётидаги, ахолининг кундалик ҳаётидаги ўрни ва ахамиятини инобатга олиб ҳамда харидорлар учун қулай шароитлар яратиш, савдони ташкил этиш сохасида замонавий талабларга мувофиқ савдо хизмати кўрсатишнинг илғор тажрибаси ва юксак маданиятини кенг тарғиб қилиш ва изчил жорий этиш, мавжуд деҳқон бозорларини шарқона ва миллий меъморчилик ананаларини хисобга олган холда замонавий савдо мажмуалари тарзида мукаммал рекострукция қилиш тўғрисида”ги Қарори ўқиб эшиттирилди. Бу билан Андижон шахрига
13 млрд сўм миқдорида қурилиш инвестицияси киритилиши, шу билан биргаликда «Янги бозор» деҳқон бозорида 400 (тўрт юз) ўринли енгил йиғма сэндвич панелли павилльонлар қурилиши тушунтирилди.

Савдо дўконлари бузилаётган тадбиркорларга шу жойнинг ўзида савдо расталари берилиши, шунингдек, қандолат махсулотлари савдоси билан шуғулланувчи шахсларга, шаҳарнинг Мангулик кўчасида вақтинчалик фаолият кўрсатиши учун ажратилган жойда, музлаткичлар ўрнатган холда савдо ишларини амалга оширишлари мумкинлиги тавсия этилди.

Учрашув давомида ушбу худудда савдо-сотиқ билан шуғулланувчи, тадбиркорлар Гули Шокировна Кимсанова ва Зарифа Ғолибжоновна Мирзарахимоваларнинг саволларига шаҳар ҳокими ва мутассаддиташкилот рахбарлари томонидан жавоблар берилди.

Тадбиркорлар саволларига тўлақонли жавоб олишганидан қониқиш хосил қилишганини таъкидлаб ўтишди.

Бироқ, ижтимоий тармоқ сайтларида Андижон шаҳридаги “Янги бозор” деҳқон бозорида амалга оширилаётган қурилишдан норози кайфиятда бўлган бир гуруҳ нон савдоси билан шуғулланувчи шахслар мажбуран хайдаб чиқарилганлиги ва шаҳрининг Фурқат кўчасида автомобиль қатнов йўлини тўсиб олишгани тўғрисида нотўғри маълумот берилган.

Ушбу маълумотнинг нотўғри эканлиги қуйидагилар билан, яъни, «Янги бозор» дехқон бозори шаҳрининг Фурқат кўчасида эмас, балки, Бобуршох кўчасида жойлашганлиги ва ушбу кўча автомобиль қатнов йўли фуқаролар томонидан тўсилмаганлиги, шунингдек, нон савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлар умуман норози кайфиятда бўлишмагани билан тасдиқланади.

Андижон вилояти ИИБ Матбуот хизмати