ЖАМИЯТ

190 НАФАР СИРДАРЁЛИКЛАР АНДИЖОННИНГ СЎЛИМ ХОНОБОД СИҲАТГОХИГА ДАМ ОЛИШ ВА СОҒЛИКЛАРИНИ ТИКЛАШ УЧУН КЕЛДИЛАР


20.05.2020   1881

Инсон ҳар қандай нохушлик, кўнгилсизликларни яқинларининг меҳри, дўстлар оқибати билан енгиб ўтади. Сардобада юз берган офатдан жабр кўрган аҳоли ёнига биринчилардан бўлиб ёрдамга шошилган Андижонликлар ҳар доимгидек ўз беғараз кўмаги, эътиборини амалда намоён этишди. Вилоят ҳокими бошчилигида Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида амалга оширилаётган курилиш ва таъмирлаш жараёнлари давомида маҳаллий аҳолига руҳий (психологик) кўмак кўрсатиш, уларнинг саломатлиги ҳақида қайғуриш ҳам асосий масала сифатида режага киритилган эди.

- Биз бутун жамоамиз билан Мирзаобод туманида бўлиб сув балоси келтирган фожеъани ўз кўзимиз билан кўриб қалбимизда оғриқ ҳис қилдик –дейди Андижон вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб- кувватлаш бошқармаси бошлиғи Манзурахон Юнусова.
-Талофат кўрган хонадонларга бирма-бир кириб, онахонлар, аёллар билан мулоқотда бўлдик, чеҳраларига соя солган тушкунлик, руҳиятларидаги салбий ўзгаришлар вақтинчалигини, ҳукуматимиз, шахсан давлатимиз раҳбарининг ҳам асосий эътибори бугун Сирдарёда эканлигини тушунтирдик.

Руҳан толиккан, маънавий ва тиббий кўмакка муҳтож 190 нафарСирдарёликёш болали аёллар, онахонлар Андижоннинг сўлим Хонобод сиҳатгохига дам олиш ва соғликларини тиклаш учун келдилар.

Уларнинг нигохларида хотиржамлик, эртанги кунга бўлган ишонч, шижоат қайта акс этмоқда.
- Андижонликларга рахмат, эшитганимдек меҳмондўст, оқибатли халк эканликларига ўз кўзларим билан гувоҳ бўлдим – дейди Мирзаободтумани Навбаҳор маҳалласи Алишер Навоий кўчасида яшовчи Дилфуза Эргашева. - Айниқса вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдурахмонов ҳар бир оилага 500 минг сўмдан пул тарқатиб, "Сизларга Андижонда қурилаётган замонавий уйлардан ҳам чиройлироқ уйлар қуриб берамиз" деган сўзлари ҳаммамизни кайфиятимизни кўтарди. Бу ерга икки нафар ёш фарзандим билан келдим, очиқ чеҳра, ширин сўз билан кутиб олишди, шароитлар жудаям яхши.
Неча йиллик меҳнатим, умримни бағишлаган уй-жойларим бир соатни ичида сув остида қолиб кетди, шундай пайтда бизга далда бўлганларга раҳмат деб қоламан.


- Андижонга биринчи келишим –дейди, унинг фикрларини давом этдириб шу маҳалланинг Баҳмал кўчасида яшовчи Юлдуз Эгамбердиева, - Баҳаво, чиройли жойлар экан, ташкилотчиларга рахмат.

Сиҳатгоҳда дам олувчиларнинг кўнгилли дам олиб хордик чиқаришлари , шу билан бирга саломатликларини тиклашлари учун барча шароитлар етарли. Оналар ва болалар, кекса ёшдаги онахонлар учун ғамхурлик кўрсатилмокда, шу билан бирга рўзадорлар учун ифторлик ва саҳарлик дастурхонлари ташкил этилган.


Андижон вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ахборот хизмати.