Спорт

17 жанг, 16 ғалаба


10.02.2018   273

Пахтаободлик Жамшидбек Нажмиддинов Тошкент давлат жисмоний тарбия институтининг 3-босқич талабаси. 9 ёшидан бокс билан мунтазам шуғулланган йигит турли мусобақаларда ўзини кўрсатди. Пахтаободлик Жамшидбек Нажмиддинов Тошкент давлат жисмоний тарбия институтининг 3-босқич талабаси. 9 ёшидан бокс билан мунтазам шуғулланган йигит турли мусобақаларда ўзини кўрсатди.

2014 йили профессионал боксга ўтди. Шу кунгача WFA йўналишида 63 килограмм вазн тоифасида 17 марта рингга кўтарилиб, 16 та ғалабага эришди. Шундан 12 тасида рақибларини нокаутга учратди.

Ж. Нажмиддинов ўтган йилнинг декабрь ойида Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида жаҳоннинг биринчи рақамли боксчиси, индонезиялик Херо Тито устидан ишончли ғалабага эришиб, олтин камарни қўлга киритди. Унинг ютуқларида отаси – спорт устаси Нуриддин Қамбаровнинг хизматлари беқиёс.

Куни-кеча Пахтаободда кенг жамоатчилик вакиллари ғолибни тантанали равишда кутиб олдилар.

Ғуломқодир

Абдураҳимов.

Суратда: профессионал бокс бўйича жаҳон чемпиони Жамшидбек Нажмиддинов жанг пайтида.