Андижон 24

17-18 ИЮНЬ КУНЛАРИ ПРЕЗИДЕНТИМИЗНИНГ АНДИЖОН ВИЛОЯТИГА САФАРИ РЕЖАЛАШТИРИЛМОҚДА


14.06.2021   2086

Бу ҳақда бугун, 14 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизматининг брифингида маълум қилинди.

– Бу ҳафтада ҳам Президентимизнинг кун тартиби тиғиз бўлади. Бугун соғлиқни сақлаш соҳасига оид масалалар ва таклифлар (биринчи навбатда онкология ва гематология йўналишларига оид) ҳамда Тошкент вилоятининг Татаристон билан ҳамкорлиги юзасидан тақдимотлар, эртага олий таълим соҳасидаги ислоҳотлар ва жорий йилги қабул жараёнига тайёргарлик бўйича видеоселектор ўтказилиши белгиланган.

Шунингдек, 15 июнь куни Президентимиз Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумат ишлари бўйича вазири Ал-Гергавий, 16 июнь куни эса Татаристон Президенти Рустам Миннихонов билан учрашувлари мўлжалланган.

17-18 июнь кунлари Президентимизнинг Андижон вилоятига сафари режалаштирилмоқда. Булар ҳақда ҳафта давомида яна хабар бериб борамиз, – деди Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов.

Манба: ЎзА