Андижон 24

16 НОЯБРЬ КУНИ АДУ ҲАМ АНЪАНАВИЙ ШАКЛДА ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ БОШЛАЙДИ


15.11.2020   3551

Андижон давлат университети маъмурияти ўқув жараёнини анъанавий шаклда давом эттириш бўйича қуйидагиларни маълум қилди:

▪ 1-босқич кундузги таълим шаклига тавсия этилган талабалар учун анъанавий шаклдаги дарслар 16 ноябрдан (орттирилган (супер) контракт тўлаганлар ҳам) бошланади;

▪ 2-3-4-босқич талабалари учун эса анъанавий шаклдаги дарслар 23 ноябрь кунидан бошланади;

▪ ўқишни қандай шаклда давом эттиришни талабанинг ўзи белгилайди. Хоҳласа онлайн, хоҳласа анъанавий шаклда дарсга қатнашишни танлайди, бундай танловда сабаб ёки тушунтириш сўралмайди, яъни нима учун шуни танладингиз деган савол қўйилмайди.

▪ Сиртқи таълим шаклида таҳсил олувчи талабалар эса ўқишни онлайн шаклда давом эттирадилар;

▪ талабаларга ТТЖ (ётоқхона) ҳозирча фақат доимий турар жойи бошқа вилоятда бўлган ҳамда жуда узоқдан қатновчи талабаларга берилади;

▪ ҳозирда талабалар учун дарс жадваллари ишлаб чиқилмоқда. Тайёр бўлиши билан эълон қилинади.