Жамият

112 АРИЗА ЎЗ ИЖРОСИНИ КУТМОҚДА


01.11.2018   237

2018 йил майидан октябрь ойига қадар Андижон шаҳри давлат хизматлари марказига ўзбошимчалик билан қурилган тураржойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича 203 та мурожаат келиб тушди. Уларнинг 38 тасигагинаэгалик қарори чиқарилиб, ижобий ҳал қилинган. 36 та мурожаатга комиссия хулоса бериб, ҳозир тўловжараёнида. 17 та аризага рад жавоби берилган. Ҳолганлари кўриб чиқилмоқда.

2018 йил 20 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган тураржойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида"ги Фармони ва21 июнда Вазирлар Маҳкамасининг фармон ижросини таъминлашга қаратилган қарори қабул қилинган. Ноқонуний қурилган уйларга мулк ҳуқуқини эътироф этиш, бир марталик умумдавлат акцияси доирасида мулк ҳуқуқи бериш имконияти тақдим этилди.

Андижон шаҳрида 112 ариза ўз ижросини кутмоқда. Шаҳар солиқ инспекцияси, ер ресурслари ва давлат кадастри, қурилиш, ички ишлар ва ёнғин хавфсизлиги идоралари, давлат санитария ва эпидемиология назорати маркази, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тизими мутасаддиларининг қарорда белгиланган вазифаларни муддатидабажармаётгани ачинарли.

Давлат хизматлари вилоят агентлиги томонидан ваколатли органларнинг ходимларига нисбатан интизомий ва маъмурий таъсир чоралари кўрилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2155-моддасига кўра 24 нафар мансабдор маъмурий жавобгарликка тортилганига қарамай, фармон ижроси тўлақонли тарзда таъминланмаяпти.

Андижон шаҳридаги тегишли ташкилотлар, идораларнинг масъул мутасаддилари халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши кераклигини қачон тушуниб етишаркин?

Усмонжон Зокиров,

Шоира Атабаева,

Давлат хизматлари маркази бўлим

бошлиқлари,

Ғайратбек Ниёзов бош мутахассис.