11 НАФАР ИШТИРОКЧИГА ДАВЛАТ ГРАНТИ УЧУН СЕРТИФИКАТ ТОПШИРИЛДИ
05.06.2022 900
2022 йил 3 июнь куни Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан 2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла“ йили муносабати билан Давлат гранти учун 1-танловни эълон қилинганлиги муносабати билан Маърифат уйининг мажлислар залида тақдимот тадбири ўтказилди.
Халқ Депутатлари Андижон вилоят Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан 1-Давлат Гранти эълон қилинган эди.Лойиҳада асосан вилоятдаги барча давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари 7та йўналиш бўйича ўз лойихалари билан иштирок этдилар. 11 нафар иштирокчи ғолиб деб топилиб, уларга ғолиблик сертификати топширилди.