Андижон 24

11-12 ЁШЛИ ЎҒИЛ-ҚИЗЛАРГА ҚАНДАЙ КИТОБ БЕРИШ КЕРАК?


11.09.2020   603

Юртимиздаги пандемия сабабли карантин эълон қилинганига қариийб олти ойдан ортиқ вақт бўлди. Табиийки, ўқувчилар жорий йилда дам олиш масканларида бўлмадилар. Дарс машғулотлари ҳам, вазифалар ҳам уйда, оила даврасида бўлди. Бир муддат болажонлар онлайн дарс жараёнлари билан ўқишни тамомладилар. Ўқув йили охирида ўқувчиларимга интернетдан самарали фойдаланиш билан бирга бадиий китоблар мутолаа қилишлари зарурлигини ҳам уқтирдим. Бу, албатта, вақтни самарали ишга сарфлаш дегани.

Ўзим ҳам ёзги таътилда турли бадиий ва касбий методик китоблар харид қилиб, уларни имкон қадар ўқиб, ўрганиб чиқдим. Эндиликда эса янги бошланган ўқув йилида у хоҳ онлайн бўлсин, хоҳ анъанавий бўлсин даср жараёнларида улардан фойдаланаман.

Асосан юқори синф ўқувчиларига дарс бераман. Хўш, 11-12 ёшдаги ўғил-қизлар карантинда қандай мавзудаги асарларни мутолаа қилдилар? Бу борада ўқувчиларим билан суҳбатлашдик. Зарнигор Абдулбоқиева исмли ўқувчим Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар” романини катта қизиқиш билан билан мутолаа қилганини айтди. Асарни тугутгач, унда “Бобурнома”ни ҳам ўқиш истаги туғилганидан қувондим. Демак, ёшларимиз тарихий асарларга ҳам бефарқ эмас.

Райёна Рустамбекова синфимдаги китобсеварлардан бири. У жаҳон адабиёти дурдоналаридан бири Жорж Оруелнинг “Молхона” асарини ўқиб чиққанини тўлқинланиб гапирди, таассуротларини биз билан ўртоқлашди.

Демак, бугун мустақил ҳаётган бўйлашга интилаётган ўғил-қизларнинг мутолаага бўлган иштиёқи баланд. Кимдир ўзбек адабиётини севиб ўқиса, яна бошқаси жаҳон дурдонасини катта иштиёқ билан мутолаа қиляпти. Энг муҳими, китоб билан эзгуликка йўл очаётганлари қувончли.

Марҳабохон НАЖМИДДИНОВА,

Андижон шаҳридаги 48-умумтаълим мактабининг

1- тоифали рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси.