Жамият

«1050» огоҳлантиради: СИЗ ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРМИСИЗ?


21.09.2020   215

Қиш мавсумида газ ва электр иситиш печлари ва бошқа воситалардан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик ёки уни таъминлашга бепарво бўлиш ёнғин ва бошқа кўнгилсизликларни келтириб чиқариши мумкин. Бунинг оқибатида фуқароларимиз катта миқдорда моддий ва манавий зарар кўришларига, ҳатто ўзларининг ва яқинларининг соғликларига путур етишига сабабчи бўлишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрь кунидаги “Аҳоли хонадонларида иситиш тизими ва ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 901-сонли қарорига асосан Шаҳримиз ҳудудидаги маҳаллаларда ва аҳоли турар жойларида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлар, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши, фуқароларни ис газидан заҳарланиши ва бошқа ноҳуш ҳолатларни олдини олиш борасида Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати, ҲПБ профилактика инспекторлари, газ ва электр идоралари, маҳалла фуқаролар йиғинлари, уй-жой мулкдорлар ширкатлари ходимлари ва манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда ёнғинларни ва бошқа ноҳуш ҳолатларни олдини олиш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, қарор талабларига мувофиқ 5 та ишчи гуруҳи ташкил қилинди. Тузилган гуруҳлар томонидан шу кунга қадар 55 та маҳалла фуқаролар йиғинлари, 41 та хусусий уй-жой мулкдорлар ширкатлари ўрамидаги 3098 та аҳоли яшаш уйлари, 129 та кўп қаватли уйлар,
125 та давлат тасарруфидаги объектларда текширишлар ўтказилди. Текширувлар давомида ушбу жойларда 666 та ҳолатда табиий газ тармоғига резина шланг орқали фойдаланиш ҳолатлари, 219 та носоз ва 59 та мутахассис томонидан кўрикдан ўтказилмаган дудбуронлар аниқланди ҳамда 666 та резина шланглар фойдаланиш ҳолатлари жойида бартараф этилиб,
144 та носоз дудбуронлар соз ҳолатга келтирилди, 34 та мутахассис кўригидан ўтказилмаган дудбуронлар мутахассис кўригидан ўтказилди.

Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан олиб борилган профилактик тадбирлар давомида 26 нафар ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузган ёхуд бажармаган шахсларга нисбатан 2 миллион 67 минг 469 сўм миқдорида маъмурий чоралар кўрилди, 415 та носоз электр ускуна ва агрегатлардан фойдаланиш таъқиқланди. Маҳалла фуқаролар йиғинлари ўрамида 26 маротаба 60 нафар, 4 маротаба хусусий уй-жой мулкдорлар ширкатларида 11 нафар фуқаролар мухокама қилинди.

Аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш мақсадида 5 маротаба телекўрсатувлар, 259 маротаба радиоэшиттиришлар ва рўзнома саҳифаларида 1 та мақолалар чоп эттирилишига эришилди. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тарғиб қилувчи 21 хил турдаги эслатма ва плакатлар 1930 та нусҳада чоп эттирилиб, тарқатилди. Маҳалла фуқаролар йиғинлари ўрамида 95 маротаба, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларида 51 маротаба ва 125 маротаба давлат тасарруфидаги объектларда учрашувлар ташкил этилди.

Хайрулло Қодиров

Андижон шаҳар ФВБ

мутахассиси, сержант