«102» хабарлари

1000 - 1500 $ миқдорида ойлик иш хаққи тўлашни ваъда қилган фирибгар аниқланди


15.03.2018   698

Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари ижтимоий-сиёсий ва криминоген вазиятни ўрганиш давомида жиноий қилмишни фош этишди. Маълумот бўйича, Шаҳрихон туманида доимий рўйхатда туриб, Андижон шаҳрида вақтинча рўйхатдан ўтмасдан яшаб келаётган 1980 йилда туғилган фуқаро Н.Ннинг вилоятимиз худудида яшовчи бир гуруҳ ёш қиз ва жувонларга 1.000-1.500 АҚШ доллари миқдорида ойлик иш хаққи тўлашни ваъда қилиб, уларни келгусида шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш учун республикамиз худудидан Қирғизистон Республикасига олиб чиқиб кетмоқчи бўлган.

Жорий йилнинг 12 март куни вилоят ИИБ ТваЭҚКБ, тезкор таъминот бошқармаси ва Хўжаобод тумани ИИБ ТваЭҚКБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида, фуқаро Н.Н ушланди. У Андижон туманида яшовчи 1995 йилда туғилган фуқаро В.М ва Улуғнор туманида яшовчи 1983 йилда туғилган Э.Нларни Хўжаобод туманида жойлашган “Дўстлик” божхона чегара пости орқали Қирғизистон Республикаси Ўш шаҳрига фохишалик қилишлари учун қўшмачилик фаолияти билан шуғулланиб келаётган таниши “Сабрина” исмли аёлнинг ёнига юбормоқчи бўлган эди. Афсуски у нопок ниятига етолмади. Ҳозирда Н.Ннинг жиноий шерикларини аниқлаш бўйича тезкор суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ИИБ МАТБУОТ ХИЗМАТИ