«102» хабарлари

100 ақш доллари эвазига


02.02.2018   293

Олтинкул тумани тиббиёт бирлашмасига карашли 46-сонли поликлиниканинг умумий амалиёт шифокори фуқаро С.Р. фуқаро О.О.нинг онаси Ж.М.ни 2-гурух ногиронлик нафакасига чиқариш учун «касаллик тарихи»ни расмийлаштириб бериш эвазига 200.000 сўм ҳамда Андижон туманлараро тиббий меҳнат экспертизаси орқали 2-гуруҳ ногиронлик нафақасига чиқартириб бериш эвазига 100 АҚШ доллари беришлигини талаб қилади, Олтинкўл тумани ички ишлар бўлими томонидан фуқаро О.О.нинг аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбир давомида талаб қилинган 200.000 сўм ва 100 АҚШ долларини ўзининг хизмат хонасида олган шифокор ушланди. Мазкур холат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 28, 211-моддаси 1-қисми ва 168-моддасининг 1-қисми билан жиноят иши қўзгатилди.Суриштирув ишлари туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати.