Андижон 24

1 МЛРД. СЎМДАН ЗИЁД ТОВАРЛАР ҲУЖЖАТЛАРДА ТУШИБ ҚОЛГАНЛИГИ АНИҚЛАНДИ!


03.02.2023   1189

Юртимизга товар-моддий бойликларни олиб киришда божхона тўловларини четлаб ўтишга уринаётган шахсларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига божхона органлари томонидан ўз вақтида чек қўйилмоқда, дея хабар берди вилоят Божхона бошқармаси.

Хусусан, “Дўстлик” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келган “DAF” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Ўтказилганкўрик натижасида, юк кузатув ҳужжатларида ёзиб кўрсатилмаган умумий қиймати 1 млрд. 15 млн. сўмлик 250 дона картон коробкаларда 500 000 дона “дозатор для флаконов” товарлари борлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.