Хорижда

1 миллиард дирҳамлик зоопарк


14.12.2017   360

Дубайда қиймати 1 миллиард дирҳам (270 миллион доллар)га тенг бўлган Dubai Safari зоопарки иш бошлади, деб хабар берди РИА Новости.

119 гектар майдонни эгаллаган ҳайвонот боғининг асосий қисми қуёшдан олинган энергия ҳисобига ишлайди ва экологик жиҳатдан тоза лойиҳа саналади.

Лойиҳанинг биринчи босқичида бу ерга 3,5 мингта ҳайвон жойлаштирилди. Очиқ “саҳро” тамойили асосида қад ростлаган зоопаркда махсус транспорт воситасида сайр қилиш мумкин. Яқин вақтларда бу ерда Осиё, Африка ва Араб “қишлоқлари”ни жойлаштириш, ветеринар шифохона ва тадқиқот марказини барпо этиш кўзда тутиляпти.