ЖАМИЯТ

1-ИЮНЬ – ХАЛҚАРО БОЛАЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИ


01.06.2021   4802

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади. Албатта, болалар ҳаёт мазмунинг ажралмас қисмидир. Болалар ўз табассумлари орқали инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишни уйғотадилар. Кўзларида эзгулик ва мехр қалқиб турган болажон мусаффо осмонда эркин парвоз этаётган қалдирғоч мисоли.

Келажак тарих билан бунёд этилади дейилганидек, ушбу кунинг ҳам ўз тарихи бор. Бу кунни айнан 1-июн санасида нишонлаши таклифи 1925-йил Женевада илгари сурилган ва 1950-йилдан эса1-июн Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида бутун дунёда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни сифатида нишонланиб келинади. Мазкур сананинг асосий моҳиятларидан яна бири унинг байроғида ҳам ўз ифодасини топган. Унда ер шари барчамизнинг умумий уйимиз хисобланса, атрофидаги болалар эса бахт-саодат учун бирлашганидан далолат беради. Ёзнинг биринчи куни дунёнинг деярли барча мамлакатларида келажагимиз эгалари учун турли концертлар, кўргазмалар, сайиллар, спорт мусобақалари ўтказилади. Истроҳат боғлари эса болаларнинг табассумлари билан гўёки мўжизалар дунёсига айланади. Мамлакатимизда ҳам ушбу байрам ҳар йили дилларда қувонч ила нишонланади. Сабаби Ўзбекистон – болажон юрт, халқимиз эса азалдан болажон халқ. Мустақилликнинг дастлабки йилларида Ўзбекистон қўшилган илк халқаро шартномалар қаторида инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясидан сўнг айнан бола ҳуқуқлари тўғрисида конвенция туриши ҳам бунинг яққол исботидир.

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Андижон вилояти кенгаши ва тасарруфидаги ташкилотлар томонидан Андижон вилоятдаги болалар шаҳарчаси, Болалар уйи ҳамда Қўрғонтепа туманидаги болалар мурувват уйига ташрифи катта байрамга айланиб кетди. “Ватанпарвар” ташкилоти ташаббуси билан элимизнинг севимли хонандаларидан бири Бахром Назаровнинг келиши кутилмаган совға бўлди. Болалар санъаткорнинг қўшиқларидан бахраманд бўлиб рақсларга тушдилар. 1-июн Халқаро болалар куни мамлакатимизда зўр кўтаринки руҳда нишонланмоқда.

«Ватанпарвар» ташкилоти Андижон вилояти кенгаши ахборот хизмати.