Андижон 24

1 ИЮНЬ - БОЛАЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ХАЛҚАРО КУНИ


01.06.2020   880

Ёзнинг илк кунида Андижон ҳарбий прокуратураси ҳамда Ички ишлар вазирлиги Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли ҳарбий қисм вакиллари Андижон вилояти Қўрғонтепа туманидаги “Мурувват” ногирон болалар уйига ташриф буюридилар. 1 июнь - болаларни ҳимоя қилиш халқаро куни муносабати билан тарбияланувчиларга байрам совғалар улашилди.

Мулоқот чоғида кўнгли ўксик болажонлар ўз ижод маҳсулларини намойиш этдилар.