Андижон 24

1 ФЕВРАЛДАН ТЎЛОВЛАР ҚАНЧА МИҚДОРГА ОШАДИ?


16.01.2021   2567

Президент қарорига асосан 2021 йил 1 февралдан бошлаб иш ҳақи, стипендия ва ижтимоий нафақалар миқдори оширилганидан хабарингиз бор.

Унга кўра 1 февралдан бошлаб:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 747 300 сўм (амалда 679 330 сўм);

базавий ҳисоблаш миқдори – 245 000 сўм (амалда 223 000 сўм);

Бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа - 434 000 сўм (амалда ҳам шунча, яъни ошмайди);

Кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам -326 000 дан 653 000 сўмгача (амалда ҳам шунча, яъни ошмайди);

14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа:

а)битта болали оилаларга – 144 100 сўм (амалда 131 000 сўм);

б) иккита болали оилаларга – 238 700 сўм (амалда 217 000 сўм);

в) учта ва ундан ортиқ болали оилаларга - 334 400 сўм (амалда 304 000 сўм);

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам - 434 000 дан 1 085 000 сўм (амалда ҳам шунча, яъни ошмайди) этиб белгиланган.

Манба: @xushnudbek