ЖАМИЯТ

1 АПРЕЛДАН ФҲДЁЛАР АДЛИЯ ТИЗИМИГА ЎТДИ


01.04.2020   1177

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонига кўра, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органлари Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тасарруфига ўтказилди.

Бунда, агентликка ФҲДЁ органларининг ишини тизимли назорат қилиш, малакали кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини мувофиқлаштириш, “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимини юритиш ва ФҲДЁ органларининг ҳудудий архивларига раҳбарлик бўйича функциялар юкланди.

Фармон ижросини ижросини таъминлаш мақсадида Адлия вазирининг 20 февралдаги 39-ум ҳамда Давлат хизматлари агентлиги Директорининг 21-ум-сонли буйруқлари қабул қилинди. Буйруққа асосан ФХДЁ бўлимларини бошқарма тасарруфига ўтказиш ва қабул қилиб олиш бўйича ҳудудий комиссия тузилиб, бўлимлар фойдаланаётган барча бино ва иншоотлар, моддий-техника жиҳозлари, инвентарлар, ҳужжатлар ва бошқа мулклар тўлиқ инвентаризациядан ўтказилди. Шунингдек, ходимлар билан вақтинча меҳнат шартномалар тузилди.

Г. ЛАТИПЖОНОВА,

Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилоят бошқармасининг ФҲДЁ органлари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бўйича бош маслаҳатчиси.