ЖАМИЯТ

1 АПРЕЛДАН ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАГИ БОҒЧАЛАРДА “БОҒЧА ПУЛИ” ОШИРИЛИШИ МУМКИН


31.01.2021   2660

Фото:Мактабгача таълим вазирлиги

Тарифлар Тошкент шаҳри, вилоятлар марказлари, вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар ва бошқа жойдаги МТМ учун табақалаштирилган ҳолда белгиланган.

Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳаси билан 2021 йил учун давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари тасдиқланиши мумкин.

Унга кўра, жорий йил 1 апрелдан давлат мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг янги – ўртача 15 фоизга оширилган миқдорлари жорий этилмоқда.

Тарифлар Тошкент шаҳри, вилоятлар марказлари, вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар ва бошқа жойдаги МТМ учун табақалаштирилган ҳолда белгиланган. Болалар боғчаси учун энг юқори миқдорлар пойтахтда амал қилади.

Шунингдек, қарор лойиҳасида ота-оналар томонидан ҳар ойда болалар таъминоти учун тўланадиган ҳақ миқдори ўрнатилган тарифнинг 50 фоизи миқдорида белгиланадиган давлат мактабгача таълим муассасалари жойлашган ҳудудлар ҳам белгилаб берилмоқда.

Манба: yuz.uz