Андижон 24

УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ АНДИЖОНДА ИССИҚЛИК ТАЪМИНОТИ ОБЪЕКТЛАРИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР БИЛАН ТАНИШДИ


05.05.2021   3772

Хабарингиз бор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 апрелдаги 306-сонли қарорга асосан, 2019-2023 йиллар мобайнида “Жаҳон банки”нинг маблағлари эвазига РК-2 Марказий қозонхонаси реконструкция қилиниб, натижада Андижон шаҳридаги 1-, 2-, 3-, 4-, 5-кичик даҳаларга ва “Машраб” кўчасидаги жами 271 та кўп қаватли уйларга ва 32 та ижтимоий муассасаларга иссиқлик энергияси ҳамда иссиқ сув етказиб бериш кўзда тутилган эди.

Куни - кеча Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Қурбон Ибрагимович Турсунов Андижон вилоятидаги иссиқлик таъминоти объектлари фаолияти ва уларни куз қиш мавсумига тайёрлаш ҳамда Андижон шаҳридаги 1-, 2-, 3-, 4-, 5-кичик даҳаларга ва “Машраб” кўчасидаги жами 271 та кўп қаватли уйларга ва 32 та ижтимоий муассасаларга иссиқлик энергияси ҳамда иссиқ сув етказиб бериш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Шунингдек вилоятнинг чекка худудларидаги марказий қозонхона таксарруфида бўлган объектлар ҳамда бошқарув компаниялар фаолиятлари билан ҳам танишиб, ўзининг таклиф ва тавсияларини берди.

Андижон вилояти уй-жой коммунал хизмат

кўрсатиш бошқармаси ахборот хизмати.